Ўш: Сулайман-Тоога елим пакет, идишларни олиб чиқиш тақиқланди

311

1 январдан бошлаб “Сулаймон-Тоо” миллий тарихий-археология музейи мажмуаси ҳудудига полиэтилен пакетларда сотиладиган турли маҳсулотлар, идиш-товоқлар ва бутилкаларни олиб чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда 11 январь куни Маданият вазирлигидан билдиришди.  

Маълумотга кўра, бундай қарор «Қирғизистон ҳудудида полимер плёнкадан тайёрланган пакетларни ва пластмасса буюмларни айланишини чеклаш» ҳамда «Тарихий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар доирасида қабул қилинди.

«Музей мажмуаси ҳудудидаги пластик идишларда ичимлик, полимер плёнкасидан тайёрланган пакетларда чипслар, кириешки, писта ва бошқа маҳсулотларни сотувчи шохобчалар ёпилди. Қуёш исишига қараб янги шарт-шароитларни ташкил этиш масаласи эса ёз мавсумигача ҳал бўлади», — дейилади хабарда. 

Аввалроқ президент Садир Жапаров 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб ўлкада полиэтилен пакетлари билан елимдан ясалган буюмларни савдода ҳамда хизмат кўрсатиш тармоқларида ишлаб чиқаришга, ишлатишга ва бекор беришга тақиқ солувчи қонунга қўл қўйган

Сулайман-Тоо — ЮНЕСКОнинг дунё мерослари рўйхатига 2009 йили киргизилиб, Қирғизистондан кирган энг биринчи эсталик бўлган. Унинг узунлиги 3 километр, узунлиги 1,5–2 километрга чўзилиб, денгиз даражасидан 1176 метр баландликда туради.

Тоғнинг ҳудудида ўрта асрларда қурилган бир неча масжид ва ғорлар бор.