ТИВ: Ҳиндистонда вафот этган 32 ёшдаги қирғизистонлик аёлнинг жасади олиб келинди

365

Ҳиндистонда ўзини осгани айтилган 32 ёшдаги қирғизистонлик аёлнинг жасади 8-январда ватанига олиб келинди. Бу ҳақда 10 январда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилишди.

7-январда маҳаллий нашрлардан бири сайёҳ қатори борган аёлнинг жасади Ришикеш шаҳридаги отелдан топилганини ёзиб чиққан. Полиция у кондиционернинг шнурига ўзини осганини айтган.

Маълумотга кўра, қирғизистонлик аёл мазкур шаҳарга сайёҳларнинг гуруҳи билан тиббий дастур доирасида 12 декабрда борган. Курс тугагандан кейин 2 январда у Holiday Home отелига жойлашиб, аммо эртасига бедарак йўқолган.

Марҳумнинг жасади 5 январда Raj Resort меҳмонхонасидан топилган. Ҳиндистон нашри аёлни дугонасининг сўзларига таяниб, у охирги кунлари оилавий муаммо сабаб қийналиб юрганини ёзди.

Ташқи ишлар вазирлигидан мазкур воқеа Қирғизистоннинг Ҳиндистондаги элчилиги билан биргаликда махсус назоратга олинганини қўшимча қилишди.