Жалолобод: 31 ёшдаги турғун 14 ёшли қизни меҳмонхонада зўрлашда гумонланмоқда

259

Жалолобод шаҳрида 31 ёшли шахс меҳмонхоналардан бирида 14 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда 9 январь куни вилоят ИИБ «Клооп»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Ақси ИИБга 46 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2 январь соат 22:00 атрофида 14 ёшли қизини Жалолобод шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида 31 ёшли эркак зўрлаганини билдирган. 

Милиция воқеа юзасидан тегишли экспертизаларни тайинлаган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида аризачи номи тилга олинган гумонланувчи Сузоқ тумани Ирис қишлоғида яшовчи 31 ёшли фуқаро эканлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатимизда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари йил сайин ортиб бораётганини айтгани.

Ўтган йилнинг 12 август куни Президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган эди.