Ўш: Дарахтни рухсатсиз кесган «Царский двор» кафеси бузилади

313

Ўш шаҳрининг Ленин кўчасидаги муниципал ерда жойлашган «Царский двор» кафесининг раҳбарияти дарахтни рухсатсиз кесгани учун фаолиятини тўхтатди. Бу  ҳақда 9 январда Ўш шаҳар мэриясидан билдиришди.

Сурат: Асанбек Мамираимов

«Т-Медиа» телеканали Ўш шаҳар муниципал мулк бошқармаси кафенинг раҳбариятига уч кун ичида бузиш бўйича огоҳлантириш берганини ёзди. Кафе раҳбарияти ҳозирча изоҳ бермаган.

Бунга қадар, 8 январда мазкур кафе кўп йиллик «бақа терак» дарахтини ноқонуний кесиб ташлагани ижтимоий тармоқда қизғин муҳокама қилинган.

Экалогик ва техник назорат хизмати Ўш ҳудудий бошқармаси йўлга хавфли экани айтилган 15 туп дарахтни фақат буташга рухсат берилганини ва кафе эса дарахтни 2 метрдан тепасини ноқонуний кесиб ташлаган.

Натижада, 9 январда муассасага «ўсимликлар дунёсига зарар келтирилганига кўра» 37 минг 639 сом 32 тийин даъво қилиниб, тегишли чораларни кўриш учун ишнинг материаллари Ўш шаҳар ИИБига юборилган.

Расмий маълумотга кўра, «Царский двор» кафеси Ўш шаҳрининг ғазнасига йилига 1 млн 750 минг сом ижара ҳаққи тўлаб келган.