Жазони ижро этиш хизмати «Женго» қамоқда вафот этди деган маълумотни рад этди

231
Кадирбек Досонов.

9 январда Жазони ижро этиш хизмати «Женго» лақаби билан машҳур криминал Кадирбек Досонов қамоқда вафот этди деган маълумотни рад этди.

Бунга қадар ижтимоий тармоқларда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлдиришда гумонланиб Бишкекдаги №1 тергов қамоғида ўтирган Досонов вафот этгани ҳақида маълумот тарқаган.

Бу маълумотни Досоновнинг адвокати Назгул Суйунбаева ҳам инкор қилди. Криминалга қарата Ўш шаҳрида қўзғатилган жиноий иш судга ўтгани маълум бўлди.

Досонов Ўш шаҳрида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлдиришда ва унинг шеригини эса калтаклашда гумонланиб ўтган йилнинг 13 январида қўлга олинган. Ўша йилнинг 24 ноябрида у бошқа жиноий иш билан боғлиқ гувоҳ сифатида кўрсатма бериш учун Бишкекка кўчирилган.

Досонов «ўғрилик тушунчаларидан» 2023 йилнинг октябрида, аниқроғи, МХДҚ криминал Қамчи Колбаевни махсус операция вақтида йўқ қилингандан сўнг бош тортганини билдирган.

Сўнгра МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев криминал қамоқда ўтириб олиб ҳам жиноятчиларни бошқариб, тадбиркорларга «тўлов» тўлатаётганини билдирган. У Досоновни тўхтатиш учун «бўлган кучимни сарфлайман» деб таъкидлаган.

Сўнгги икки йилда Қирғизистондаги қамоқда ўтириб бир неча киши вафот этди. Ўтган йили Дев Чингиз лақабли криминал Чингиз Жумагулов вафот этди. Кейин унинг ўлимида Колбаевнинг иштироки борлиги айтилган.

Муаллифи: Нурпаяз Абитов