Асел Ногойбаеванинг собиқ эрини умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўйича имзо тўплана бошлади

313

Асел Ногойбаевани шаaқатсизлик билан пичоқлаган собиқ эрини умрбод озодликдан маҳрум қилиш учун change.org сайтида имзо тўплаш бошланди.

«Аселге жардам» инстаграм саҳифасида Ногойбаеванинг иши бўйича суд мажлиси 9 январда бўлиши, унга қадар айбловчини умрбод қамоққа маҳкум қилиш учун етарли имзо тўплаш кераклиги айтилади.

36 ёшдаги Асел Ногойбаева зулм кўргани ҳақида 20-сентябрда маълум бўлган. Воқеа Чуй вилоятининг Селекция қишлоғида юз бериб, жабрланувчи ўша куни юзи кесилган ҳолда Миллий госпиталга ётқизилган. 

Бу бўйича милиция «Танага оғир зарар етказиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, жабрланувчининг 39 ёшдаги собиқ турмуш ўртоғини қўлга олган. 

Ногойбаева воқеа юз бергунга қадар собиқ эрининг «зўравонлигидан» шикоят қилиб, ҳуқуқ тартибот идораларига икки карра мурожаат қилгани маълум  бўлган, бироқ зўравон судланмай, пробация назорати билан озодликда қолган. 

27-сентябрда Чуй вилоят суди айбланувчини пробация назоратига олиш қарорини бекор қилиб, уни зўрлаш иши бўйича 8 йилга озодликдан ажратган.

Ногойбаеванинг собиқ эри тергов қамоғида ўтирган ҳолда ҳам уни қўрқитиб, хат йўллаётгани хабар қилинган. Айбланувчи қамоқда «абадий ўтирмаслигини, яқинда озодликка чиқишини» ёзиб огоҳлантирган.