13 декабрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “криминал авторитет” Рисбек Акматбаевнинг ўлими бўйича жиноят иши фош этилганини билдирди.
Маълумотларга кўра, Акматбаевга 2006 йилнинг 10 майида Кўкжар қишлоғидаги масжид ёнида Audi 100 русумли автомашинада қуролланган шахслар ҳужум қилган. У боши ва кўкрак қисмидан олган ўқ жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қотиллик бир шахс томонидан содир этилган. У ниқоб кийиб, Калашников автомати билан Акматбоевни отиб, сўнг машинага ўтириб, Бишкек томон қочиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича «Қотиллик» моддаси (1997 йил таҳрири) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, у номаълум сабабларга кўра шу вақтгача шов-шувли жиноят бўлиб очилмай келган.
«МХДҚ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Акматбевни ўлдиришни Қамчи Колбаев, Алманбет Анапияев, Болот Самсалиев (“Боха Казарманский”) ҳамда Марат Раимбековлар (“Рэмбо”) уюштириб, амалга оширгани аниқланди», — деб айтилади билдирувда.
Шунингдек, махсус хизмат юқорида тилга олинган барча иштирокчилар Акматбоевни ўлдириши керак бўлганини, бироқ қотиллик пайтида машинани Раимбеков бошқарганини, Қолбаев эса машина ортида ўтириб, жиноятни назорат қилганини қайд этган.
«Анапияев билан Самсалиев Колбаевнинг чиқишини кутмай, Акматбаевни пешонасидан отиб, кейин номаълум томонга қочиб кетишган. Мазкур фактлар Колбаевни “қотилининг” кўрсатмалари асосида аниқланди, унинг исм-шарифи тергов манфаатлари учун айтилмайди», — дейишди МХДҚдан.
Бундан ташқари, махсус хизмат Қамчи Колбаев ва унинг жиноий гуруҳининг шу каби бошқа ишларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берди.
Рисбек Акматбоев Қирғизистондаги энг машҳур “криминал авторитет”лардан бири бўлган. У бир неча қотилликда айбланган, аммо кейинчалик оқланган.
2005 йил баҳорида унинг ўғли номаълум сабаблар билан вафот этган. 2005 йилнинг октябрида унинг укаси, Жогорку Кенеш депутати Тиничбек Акматбаев Молдовановкадаги ахлоқ тузатиш колониясида вафот этган.
Акматбаевнинг ўзи 2006 йилда парламентга депутат сифатида келганидан бир ой ўтиб, Кўк-Жар қишлоғидаги масжид яқинида ўлдирилган.