«Клооп»га Халқ қурултойини ёритиш бўйича аккредитация беришдан бош тортишди

401

Президентнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистларига  15-16-декабрда ўтувчи Халқ қурултойини ёритиш бўйича аккредитация беришдан бош тортди.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Аскат Алагозов бу қарор «маданият вазирлигининг нашр сайтини блоклаш бўйича қарори ҳамда суд текширувлари билан боғлиқ эканини» айтди.

Унинг айтишича, Маданият вазирлиги билан бўлган «масала ҳал бўлмагунча» «Клооп»нинг журналистларига президент иштирок этувчи тадбирларга аккредитация берилмайди.

«“Азаттиқ" билан ҳам шундай бўлган — уларнинг суд текшируви бўлаётганда биз аккредитациядан ўтказмаганмиз», — деб қўшимча қилди Алагозов.

«Клооп»га қарши даъво аризаси

«Клооп»нинг сайтини блоклаш қарори 12 сентябрда кучга кирган, қирғизчаси эса — ноябрнинг бошидан бери. «Клооп»нинг сайтини блоклашга «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учранини хабар қилди» деган материали асос бўлган. Мақоланинг устидан Маданият вазирлигига МХДҚ шикоят билан мурожаат қилган. Махсус хизмат материал «нотўғри эканини ва МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, Жээнбеков ҳақидаги хабарда сиёсатчининг қийноққа солингани ҳақидаги маълумотни рад этган ЖИХнинг позицияси кўрсатилган.

Сайтни блоклаш билан бирги «Клооп»ни ҳуқуқий томон қатори ёпиш хавфи юзага келмоқда. 28 августда Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» дамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини бергани маълум бўлган. Ҳужжатда давъонинг сабаби қатори нашр «кўрсатилган низом доирасидан ташқарида фаолият олиб бораётгани» айтилган. 12-декабрда Бишкекнинг Октябрь туман суди сайтда эълон қилинган 10 мақолага қайтадан экспертиза тайинлангани сабабли иш номаълум муддатга тўхтатилган.

Бироқ, «Медиа полиси институту»нинг ҳуқуқшунослари ва Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги шаҳар прокуратурасининг даъвосини «кучсиз» деб ҳисоблайди. Улар бир қатор халқаро ташкилотлар билан бирга республика ҳукуматига мурожаат қилиб « “Клооп”га нисбатан тазйиқларни тўхтатиш» ва даъво аризасини қайтариб олишга ундовчи баёнот билан чиқишган.