Фахрийнинг касалхона коридорида ётган сурати бўйича шифокорлар маълумот берди

364

13 декабрь куни Сузоқ туман касалхонасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тешебай Ашуровнинг касалхона йўлагида ётган сурати юзасидан тушунтириш берилди.

Сурат: Интернетдан олинган.

Касалхонанинг етакчиси Ақжол Турғунбаев “Азаттиқ” нашрига интервью бериб, фахрий касалхонага «тез ёрдам» билан олиб келгандан кейин биринчи кўрик вақтида яқинлари сурат олиб, «коридорда ётибди» деб чиқариб юборишганини айтди.

«Фахрий 11 декабрь куни бизга келди. Биз қариндошларидан касаллик аломатлари ҳақида сўрадик, улар иситмаси борлигини айтишганда, бу қизамиқ бўлиши мумкин деб, назоратга олганмиз. Қариндошлари, фахрий ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. Кейин фахрийни “тез ёрдам” шифохонага олиб келгач, яқинлари уни йўлакда замбилда ётган ҳолда суратга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатибди», — деди Турғунбаев.

Бундан ташқари, фахрийга палатага киритишни таклиф қилишганда, у «бу жойнинг ҳавоси ёқди» деб кўнмай қўйгани айтилди. Бемор эса даволанаётган кароватлар барча шароитлар билан таъминланган. Ашуров ҳозирда жонлантириш бўлимида ётибди, шифокорлар унинг аҳволи яхши эканини билдиришди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 99 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тешебай Ашуровнинг 11 декабрь куни Сузоқ туман шифохонаси кираверишида олинган сурати тарқалган эди. Кейинроқ фойдаланувчилар шифохона раҳбариятидан чора кўришни талаб қилишган.