«Қорасув ва «Дордой» бозорларининг тадбиркорлари НКМдан фойдаланишдан озод этилади

29 ноябрда Қорасув бозорининг тадбиркорлари назорат касса машиналаридан мажбурий равишда фойдаланишга қарши митингга чиқишди. Солиқ хизмати бу бозорнинг тадбирлари НКМдан озод қилинишини билдирди.

«Солиқ қонунларига кўра, стратегик объектларга кирган бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ўзгача солиқ режимида ишлай олишади. Ҳозирда стратегик объектларга “Дордой” ва “Туратали халқ бозори” (Қорасув) бозорлари киради», — дейилади билдирувда.

Муассасадан тадбиркорлар 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзгача режимдаги ҳудуд ичида товарларни сотишда назорат касса машиналари, товар-транспорт ҳужжат қоғозининг электрон турини (ЭТТН) ва электрон ҳисоб-фактурани (ЭЭФ) фойдаланишдан озод қилинишини таъкидлашди.

Махсус солиқ режими даромад солиғини, сотиш солиғини, қўшимча нарх солиғини алмаштиради ва акциз товарларни ва махсус лицензияларни ёки рухсат талаб қилган товарларни қўшмаганда товарларни сотишга нисбатан қўлланилади.

Қорасув бозорининг савдогарлари назорат касса машиналарини (НКМ) фойдаланишга қарши эканини айтиб, 29 ноябрда Қорасув туман маъмурияти олдига норозиликка чиқишган.

Қорасув бозорининг норозилик акциясига чиққан савдогарлари. 29 ноябрь, 2023 йил. Сурат: Жуманасир Сапанов / Azattyk

Сўнгги икки йилда қирғиз ҳукумати товар ёки хизмат кўрсатиш билан шуғулланган тадбиркорлар учун бир қатор инновацияларни киритди. Ҳукумат тадбиркорлардан назорат касса машиналарини (НКМ) фойдаланиш, товар-транспорт қоғозининг электрон турини (ЭТТН) ва электрон ҳисоб-фактурадан фойдаланишни (ЭЭФ) талаб қилиб келади. Бунга боғлиқ норозилик акциялари Бишкекда ва бир нечта ҳудудларда ўтган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи.