Ҳақиқатчи фоҳишахонадан қўлга олингани айтилган аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақирди

295
Ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева. Сурат: Интернетдан олинди

Ҳақиқатчи институти давлат органларини фоҳишахонадан қўлга олингани айтилган аёлларнинг юзини кўрсатиб, шахсий маълумотларини тарқатиш — қонунда белгиланган инсон ҳуқуқларини бузиш бўлиб саналиши ҳақида айтди. Бу ҳақда «Клооп»га 28 ноябрда институтнинг матбуот хизмати билдирди.

«Қирғиз республикасининг қонунларига кўра, қонунда белгиланган ҳолатлардан ташқари, фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўзларининг розилигисиз очиқлашга йўл берилмайди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқларининг ялпи декларациясида ҳам шахсий маълумотларни тарқатиш тақиқланиши айтилган», — деди ҳақиқатчининг билдирувида.

27 ноябрда МХДҚ Бишкекда интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган 10га яқин жойнинг фаолияти тўхтатилиб, администраторлар ва ёши 18дан 30гача 70га яқин аёл қўлга олинганини маълум қилган. Орасида олий ўқув юртларининг талабалари ҳам борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, махсус хизмат юздан ортиқ интим хизмат кўрсатиш билан шуғуллангани айтилган аёлларнинг суратларини ва паспортларининг суратларини очиқлаган. Улар буни «ноқонуний ишларни уюштиришни кўзлаганларга таъсир қилиш ва тўхтатиш мақсадида» деб тушунтиришган.

Ўз навбатида МХДҚнинг бу иши жамоатчиликда турли фикр ва норозиликларга сабаб бўлди.