МХДҚ: УЖГга алоқадор бир неча киши жиноят оламидан воз кечди

234

25 ноябрда МХДҚ «Женго» лақабли криминал Кадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзоси, Қизилқия шаҳрининг «положенеци» Гулжигит Малабаев қўлга олинганини билдирди.

Маълумотга кўра, у ўқ отувчи қуролларни, ўқ-дориларни ва гиёҳванд моддани сақлаш бўйича қўзғалган жиноий иш асосида қўлга тушди.

Ҳозирда у Ўш шаҳридаги №25 тергов қамоғида, текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Сурат: МХДҚ

Махсус хизматдан бир неча одамни ноқонуний ҳаракатлардан ва жиноий гуруҳлардан бош тортиши бўйича иш олиб борилганини қўшимча қилишди.

Уларнинг орасида «Хасан ота ва прокурор» лақабли Ильяскожо Ажибаев, «Женго»нинг жиноий гуруҳининг аъзоси сифатида милицияда рўйхатда турган Равшанбек Абдирахманов, Асланбек Рахманкулов ва Ильяз Саидбаев бор.

4 октябрда Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг машҳур криминалларининг бири Қамчи Колбаев қўлга олиш операцияси вақтида МХДҚ томонидан йўқ қилинган.

Колбаевнинг ўлмидан кейин Ташиев жиноий гуруҳлар ҳақида бир неча марта маълумот бериб, «энди ўлкада криминал муҳит деган тушунча бўлмайди» деб билдирган.

Жиноий гуруҳнинг айрим аъзолари криминал оламдан бош тортганини айтиб, 40дан ортиғи қўлга олинган.