ТИВ: Ғазо секторидан икки қирғизистонлик эвакуацияланди

300

24-ноябрда уруш ҳолатидаги Ғазо ҳудудидан икки қирғизистонлик Миср орқали муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилинди.

Улар Қоҳира — Москва маршруту орқали Россияга етиб, меҳмонхонага жойлаштирилди. Вазирликдан Ғазодан чиқиб кетишни истаган қирғиз фуқароларини эвакуациялаш бўйича ишлар давом этишини қўшимча қилишди.

Аввалроқ вазирлик Фаластин билан Исроилнинг ўртасидаги жанжал бўйича қирғизистонликларни Яқин Шарқ давлатларига бормай туришга чақирган.

Ғазодаги вазият

7-октябрда ХАМАС радикал гуруҳининг кучлари Исроилнинг жанубига ҳужум қилгани хабар қилинган. Натижада тахминан 1400 нафар одам вафот этиб, икки юздан ортиқ одам гаровга олингани айтилган.

Исроил бунга жавобан, Ғазо ҳудудида «Темир қилич» операциясининг бошланганини эълон қилган. Операциянинг мақсади ХАМАСни тўлиғи билан йўқ қилиш экани таъкидланган.

Ғазо ҳукуматининг 22 ноябрдаги маълумоти бўйича, Исроилнинг операцияси бошлангандан бери Ғазо секторида 14 мингдан ортиқ одам вафот этган, уларнинг орасида 5800 дан ортиқ ёш бола ҳамда 3900 нафардан ортиқ аёл бор.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълумоти бўйича, Ғазо секторидаги бир миллиондан ортиқ киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

24 ноябрда Исроил ҳукумати билан ХАМАС ташкилотининг ўртасида тузилган келишувга кўра, уруш ҳаракатлари тўрт кунга тўхтагани айтилмоқда.