МДХҚ: «Айчурок» савдо марказини бошқарувчи ширкатининг етакчиси қўлга олинди

270

Қўлга олиш вақтида ўлдирилган криминал Қамчи Колбаевнинг «жиноий даромадларни легаллаштиришда қатнашган» деган гумон билан «Сити Центр» ишхонасининг бош директори қўлга олинди. Бу ҳақда 24 ноябрда МХДҚнинг матбуот матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 22 ноябрда қўлга олинган гумондор МХДҚнинг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.

Гумондор. Сурат: МХДҚ

Махсус хизматдан билдирилишича, «Сити Центр» ишхонаси «Айчурок» савдо марказининг асосий бошқарувчи компанияси бўлиб ҳисобланади. Гумондор савдо марказидаги савдо ва офис биноларини ижарага бериш билан шуғулланиб келган.

«Ҳозирда давлат органларига берилган ҳисобот маълумотларидаги бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва давлат бюджетига келтирилган зарарнинг миқдорини аниқлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда», — дейишди МХДКдан.

Бунгача МХДҚ «Айчурок» савдо марказининг (ЦУМ) эгаси Анвар Габбазов марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг «жиноий гуруҳининг аъзоларини молиялаштиришга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қатнашган» деб гумонланиб, халқаро қидирувга берилганини билдирган. Савдо марказининг эса администрацияси Габбазов «Айчурок»нинг эгаси эмаслигини айтган.

Колбаевнинг ўлими

Қамчи Колбаев — Қирғизистоннинг ва Марказий Осиёнинг энг машҳур криминалларидан бири бўлган. У 4 октябрда Бишкекда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган.

МХДҚ Колбаевнинг жиноий гуруҳининг 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга олинганини билдирган. Улар орасида йирик бизнесменлар бор.

Махсус хизмат 9 октябрда Колбаевнинг ноқонуний йўл билан топган мулкининг тахминан умумий қиймати 1 миллиард долларга яқин эканини, улар қамоққа олинганини таъкидлаган.