Бишкек шаҳрининг Арча-Бешик участкасида топилган болани ташлашда гумонланиб қўлга олинган 20 ёшли аёл уй қамоғига чиқди. Ишни ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева ўз назоратига олди.
Ҳақиқатчи институтининг маълумотига кўра, Жаманбаева бола топилганда зудлик билан институт ходимларига боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни топширган.
Институтнинг ходимлари туғруқхонага бориб боланинг ҳолидан хабар олишди. Бош шифокор 19 ноябрда соат 23:05 атрофида милиция ходимлари янги туғилган болани «қаттиқ совуқ қотиб» қолган ҳолда олиб келишганини билдирди.
«Болага бронхопневмония ташхиси қўйилди. У ҳозир жонлантириш бўлимида шифокорларнинг назоратида, даволаш дастурига антибиотиклар қўшилди. Институт ходимлари касалхонанинг бош шифокори билан доим алоқада бўлмоқда», — дейилади маълумотда.
20-21 ноябрда институтнинг ходимлари боланинг онаси билан суҳбатлашиш учун Ленин туман милиция бўлимига борган. Гумондор туғруқ уй шароитида ўтганини, унинг ҳомиладор эканини ота-онаси билмаганини айтган. Шунингдек, боланинг отаси турмада эканини қўшимча қилган.
Гумондор вақтинча сақлаш жойида унга аёлларнинг гигиенасига керакли барча нарсалар берилганини, шифокорларнинг кўригидан ўтиб, керакли тиббий процедуралар ўтказилганини билдирди.
Ҳақиқатчи институтидан аёлга давлат ҳуқуқ ҳимоячиси ёлланганини таъкидлашди.
20 ноябрда Бишкекнинг Арча-Бешик участкаси Кара-Кужур кўчасидаги уйларнинг бирига яқин жойдан халтага ўралган қутидан янги туғилган бола топилгани айтилган. Милиция ходимлари маълумот тушганда воқеа бўлган жойга бориб, болани топишган. Зудлик билан болани туғруқхона шифокорларига ўтказиб беришган.
Бу факт туман милициясига рўйхатга олиниб, гумондор қатори Бишкек шаҳрининг 20 ёшли турғуни қўлга олинган. Унга «Онани янги туғилган боласини ўлдиришга ҳаракат қилиши» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, Ленин туман ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.