Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг 2023 йилдаги жаҳоннинг энг таъсирли 100 хоними рўйхатига кирди

189

Қирғизистонлик Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг версияси бўйича 2023 йилдаги дунёнинг энг таъсирли ва илҳомлантирувчи 100 хонимининг рўйхатига кирди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида айтилди.

Шайир Сагинбаева — «Ҳаёт учун бирга» деган тикувчилик цехининг асосчиларидан бири. Улар миллий нақшлари туширилган сумкаларни тикиб сотишади. Сотувдан тушган даромаднинг бари саратонга қарши даволанаётганларни қўллаш ва даволашга сарфланади.

Тикувчилик цехи моддий ёрдамга муҳтож бўлган 34 аёлнинг тиббий харажатларига 33 минг доллардан ортиқ маблағ тўплаган.

«Сагинбаева даволаш марказидан узоқ яшаган беморларни қўллаш зарур эканини тушуниб, касалхонага яқин жойда беморлар ётадиган тижорий бўлмаган хостел очган», — деб ёзади «Би-Би-си».

Сагинбаева бир вақтлар тўртинчи даражадаги саратон касаллигини енгиш учун маблағ излаб, касаллик билан тўрт йил курашган. Аёл касалликни енгиб, ўзига бошқаларга тиргак бўламан деб сўз берган: «Даволанишга пул йўқлигидан одамлар ўлишини истамайман» — деган у.

Шунингдек, дунёнинг энг таъсирли ва илҳомлантирувчи 100 аёлининг рўйхатига инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Амаль Клуни, Голливуд юлдузи Америка Феррера, феминистларнинг рамзи бўлган Глория Стайнем, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама, гўзаллик бизнесининг эгаси Худа Каттан ва «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчи Айтана Бонмати кирган.