ЖК спикери мамлакатда аёлларга кундузи ҳам кўчада юриш хавфли бўлиб қолганини тан олди

257

Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистонда аёлларга, ҳаттоки кундузи кўчада юриш хавфли бўлиб қолганини тан олди. Бу ҳақда Шакиев парламентнинг 22 ноябрдаги йиғинида айтди.

Шунингдек, халқ вакили милиция ўз ишини бажаришни давом эттираётганини қўшимча қилиб, ҳукумат барча тегишли чораларни кўриши кераклигини таъкидлади.

«Сўнгги вақтларда жамиятимизда аёлга зўравонлик ва бошқа шунга боғлиқ бир қанча масалалар бўлмоқда. Жамиятда хавотир бор. Мен кеча ички ишлар вазири Улан Ниязбековга ҳам айтдим. Шу салбий кўринишларни бартараф қилиш мақсадида биз катта зарур чораларни кўришимиз керак. Барча жамоат жойларига видео кузатувларни ўрнатишни кучайтиришимиз керак. Сабаби қизнинг аёл-қизларга тундагина эмас, кундузи ҳам [кўчада] юриш хавфли бўлмоқда. Албатта, бу борада милиция ишламоқда», — деди у.

Шунингдек, Шакиев чиқинди ишдишларига тарқалган болаларнинг воқеасини ҳам эслатди. Бу ойда бундай уч воқеа содир бўлган. Спикернинг айтишича, болаларнинг оналари топилган. Шакиев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари тегишли даражада иш олиб бормаса, бу каби воқеалар жамиятга катта хавф солишини таъкидлади.

Бунгача Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) 177 давлат орасидан 95-ўринни эгаллади. Эълон қилинган рейтингга кўра, Қирғизистон Марказий Осиё давлатларининг орасида сўнгги ўринга чиқиб қолган.

Индекснингнинг кўрсаткичига кўра, Қирғизистонда парламентдаги аёлларнинг улуши 20%дан ошмаган. 13% аёллар ҳамкори томонидан зўравонликка учраши ёзилган.