Марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг ишига боғлиқ собиқ депутат, «Мадина» бозорининг эгаси Турсунтай Салимовнинг ўғли Ильшат Салимовга қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда 20 ноябрда МХДҚ билдирди.
Унга «Уюшган гуруҳни ва жиноий ташкилотни молиялаш», «Шартнома тузиш ёки шартнома тузишдан бош тортишга мажбурлаш, шантаж орқали, зўравонлик қиламан деб қўрқитиш билан одамлар гуруҳи томонидан кутилмаганда оғир зарар етказиш» моддаси билан айб қўйилди.
«Салимов криминалнинг таъсиридан фойдаланиб, таҳдид йўли билан ўз ҳамкорларидан турли бизнес-лойиҳадаги улушидан ноқонуний маҳрум қилиб, бу пулга ер участкаларини сотиб олиб, улуш шериклик остида Колбаевнинг жиноий гуруҳига ҳомийлик қилган» — дейишди махсус хизматдан.
Шунингдек, МХДҚ Салимовнинг мулки ҳақида маълумот берди. Унинг қурилиш компанияларида улуши ва нархи 12 миллион долларни ташкил қилган 110дан ортиқ уйи борлиги айтилади. Салимовнинг оиласи барча қурилишни Колбаевнинг ёрдамида амалга оширганини қўшимча қилди.
Маълумотга кўра, Турсундай Салимов 1995 йили болалар боғчаси, мактабгача таълим муассасаларини ноқонуний хусусийлаштириб, ўрнига кўп қаватли уй қуриш бўйича қурилиш компанияси билан шартнома тузган.
«Компания қурилишни битиришнинг кафолати қатори қимматбаҳо уй бериши шарт бўлган. Кейин уй қуришга рухсат олиш мумкин бўлмай, шартнома бузилган. Аммо Ильшат Салимов берилган уйни қайтариб беришдан бош тортиб, Колбаев билан бирга тадбиркорларга босим ўтказиб, уларнинг мулкини ноқонуний эгаллаб олишган. Кейин бу уйни криминал Чолпон-Ата шаҳридаги олдинги “Зодиак” казиносининг ўрнига савдо марказларини қуриш учун ер участкасига алмашган», — деб билдиришди МХДҚдан.
Шунингдек, Салимов тузган Т.S. Group ишхонаси «Кыргыз камволдук-нооту комбинаты»дан тахминий нархи 11,5 млн долларлик ерни 4,5 га омборни ноқонуний эгаллаб олгани айтилган.
«Салимовнинг Чолпон-Ата шаҳридаги “Каганат” дам олиш марказида Колбаевнинг коттежи ёнида жойлашган 600 минг долларлик коттежи, қурилаётган “Каганат Резорт” дам олиш марказида 700 минг долларлик яна бир коттежи бор. У юк ташиш, жамоат овқатланиш, қурилиш тармоғида ишлаган бир неча ишхонага эгалик қилади», — дейишди махсус хизматдан.
Бунгача унинг отаси Турсунтай Салимов «уюшган жиноий гуруҳга алоқадорликда» айбланиб, 4 декабргача қамоққа олинган.
МХДҚдан унинг Колбаев ва одамлари талаб қилган мулкларни қонунийлаштиришга ва ўзгача оғир жиноятларга алоқаси борлигини айтишган.
Бироқ унинг вакили Салимовни Колбаевга ва жиноий гуруҳларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.