Жалолобод шаҳрининг Спутник кичик шаҳарчасидаги чиқинди ташловчи жойдан янги туғилган бола топилди. Бу ҳақда «Клооп»га 20 ноябрда Жалолобод вилоят ИИБ билдирди.
Маълумотга кўра, бола 18 ноябрь соат 08:40да топилган. Уни топиб олган турғун билан милиция ходими болани туғруқхонага олиб боришган. Текширувда унинг танаси музлаб, аҳволи оғир эканини айтишган.
Бу факт Жалолобод шаҳар ички ишлар бошқармасига рўйхатга олиниб, гумондор қатори Бозорқўрғон туманининг 18 ёшли турғуни қўлга олинди.
Текширув давомида гумондор чиқинди ташловчи жойга яқин ердаги уйда вақтинча яшаётгани аниқланган. Ўша куни соат 07:30 атрофида уйининг ювиниш хонасига қиз туғиб, «қўрққани сабаб» болани ёш боланинг кийимларига ўраб, чиқинди ичига ташлаб қўйган.
Ҳозирда бола тирик. Текширув ишлари давом этмоқда.
9 ноябрда Бишкекнинг Жанубий-2 кичик туманидаги чиқинди идишларининг биридан янги туғилган бола топилган. 20 ноябрда эса Арча-Бешик участкасидаги уйларнинг бирига яқин жойдан халтага ўралган янги туғилган бола топилиб, туғруқхонага ўтказиб берилган.
Бу фактларга боғлик 20 ва 21 ёшли гумондорлар қўлга олинган. Ҳозирда уларнинг иши текширилмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси, «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» лигасининг бошчиси Назгул Турдубекова ташланган боланинг отаси ҳам жавобгарликка тортилиши кераклигини айтган.
«Ҳозир жамият фақат онани айблаб, ёмон сўзларни айтиб, ёзиб, воқеани муҳокама қилмоқда. Аммо уларнинг бирортаси ҳам шу боланинг туғилишига сабабчи бўлган ҳақида айтмаган. Отаси қани? У ким? Балки у бечора қизни зўрлагандир? Балки у қизни алдаган? Нима учун биз бу ҳақда айтмаймиз? Нимага милиция фақат онасини топиб, уни жазолаши керак?» — деган у.