Экспорт қилинувчи товарларга ноқонуний сертификат бериб, айрим ишхоналарга солиқдан қочишга шароит яратишда гумонланган Савдо-енгил саноат палатасининг Боткен ва Ўш вилоят бўлимларининг етакчилари қўлга олинди. Бу ҳақда 17 ноябрда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, етакчилар пул учун кўмир экспорти билан шуғулланган ишхонага килограмми 10-12 сомни тузган кўмирга 1-1,5 деб кўрсатилган қалбаки сертификат бериб келишган.
Шунингдек, палата вакилликларининг солиқ органларига касса даромадлари бўйича молиявий ҳисобда даромадлар камайтирилиб кўрсатилган. Натижада катта миқдордаги солиқ тўловлари давлат бюджетига тушмаган.
Бундан ташқари, импорт ва экспорт товарларнинг ўхшашлик сертификатларини берувчи ўн ишхона гумондорларнинг бирини оила аъзоларига тегишли компаниялар экани аниқланди. Гумондор бу компанияларда асосчи ёки директор деб кўрсатилган.
12 ноябрда айбланувчиларнинг бирини уйида, шунингдек унга қарашли фирмалар жойлашган уч манзилда тинтув ишларини олиб бориб, натижада ишга тегишли ҳужжатли материаллар, 28 минг АҚШ доллари, 1 млн 997 минг сом ва 99 минг рубль, муҳрлар, кўчмас мулкка тегишли ҳужжатлар топилган.
Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.