«Кадастр» давлат муассасасининг Ўш вилоятига қарашли Қорасув туманидаги филиалининг ходими, ер мутахассиси ва қишлоқ ҳукуматининг ходимлари ноқонуний ер сотиш билан шуғулланиб, давлатга умумий 15 млн 379 минг 534 сомга яқин зарар келтирилгани аниқланди. Бу ҳақда «Клооп»га 15 ноябрда Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 17 августида Қорасув туманининг Кен-Сай қишлоғини 47 ёшли турғуни милицияга ариза билан мурожаат қилган.
Унда «Кадастр» давлат муассасасининг Қорасув филиали ходимлари ва шу қишлоқ ҳукуматининг ходимлари 17 июлда лавозим ваколатидан фойдаланиб, Кескен-Жар қишлоғидаги давлат фондига қарашли 3,78 гектар ерни ва Курбан-Кара қишлоғидаги 8 гектар ер майдонини «қалбаки шартнома асосида бошқа одамга ноқонуний сотиб юборишганини» билдирган.
Бу факт бўйича Кескен-Жар қишлоғидаги 3,78 гектар ер участкаси бўйича 17 августда «Коррупция» моддаси асосида, Курбан-Кара қишлоғидаги 8 гектар ер майдони бўйича 21 октябрда «Лавозим ваколатидан фойдаланиш» моддалари асосида икки жиноят иши қўзғалган.
9 сентябрда гумондор қатори «Кадастр» давлат муассасасининг Қорасув филиалининг 54 ёшли ходими, Савай қишлоқ ҳукуматининг 37 ёшли ер мутахассиси, шу қишлоқ ҳукуматининг 34 ёшли собиқ қишлоқ ҳукуматининг бошчиси ва қишлоқ ҳукумати раҳбарининг 41 ёшли ўринбосари қўлга олинди.
Ҳозирда текширув ишлари бормоқда.