Журналист Канишай Мамиркулова билан депутат Адахан Мадумаровнинг жияни Элмурат Калибеков 13-ноябрда гувоҳ сифатида МХДҚнинг сўроғига кириб чиқди. «Азаттиқ» нашрининг билдиришича, иккиси ҳам бунгача қўлга олинган «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Замирбек Шамшиддин ўғлининг иши бўйича сўроқ берган.
«Тегишли қоғозларга қўл қўйиб бердим. Барини очиқлаб бўлмайди. Менинг касбий фаолиятимга алоқаси йўқ. Саволларга қонун доирасида жавоб бердим», — деди Мамиркулова.
Калибеков ҳам сўроқ махфий сир бўйича қолади деб қўл қўйиб берганини билдирди.
«Бишкек шаҳар судида 13-сентябрда Адахан Мадумаровнинг биринчи суди бўлди. Ўша ерда Замирбек Шамшиддин ўғли айтган сўзлар бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиндим», — деди у.
МХДҚ ҳозирча журналист билан Мадумаровнинг жияни сўроқ қилингани бўйича маълумот берилмаган.
«Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров 2-сентябрда ИИВ томонидан қўлга олинган. Унга 2009 йили қирғиз-тожик чегараси бўйича протоколга қўл қўйгани учун «Давлатга хиёнат» моддаси билан айб қўйилган. Ҳозир у ТИЗОда қамоқда.
«Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси ва Мадумаровнинг тарафдори Замирбек Шамшиддин ўғли 23-сентябрда қўлга олинган. Бошида Замирбек Шамшиддин ўғлига «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. 13-сентябрдаги Бишкек шаҳар судининг биноси олдидаги митингдан кейин айблов «Оммавий тартибсизликлар» моддасига алмаштирилган. У 25-сентябрда Бишкекдаги ТИЗО-1га қамалган.
Суднинг сўнгги қарорига кўра, Шамшиддин ўғли 2023 йилнинг 8-декабригача Бишкекнинг ТИЗО-1да қамоқда бўлади.
Асосий сурат: Темир Сидикбеков / «Азаттиқ».