ЦУМнинг администрацияси Габбазовнинг савдо марказига алоқаси йўқлигини билдирди

198

«Айчурок» (ЦУМ) савдо марказининг маъмурияти халқаро қидирувга берилган Анвар Габбазов савдо марказининг эгаси эмаслигини билдирди. Бу ҳақда ишхонанинг маъмурияти Kaktus.media’га билдирди.

«У ҳеч қачон бизнинг жамиятнинг ҳиссадори ҳам, ходими ҳам бўлмаган», — деб билдирди савдо марказининг маъмурияти.

Бунгача МХДҚ Габбазовга «Уюшган гуруҳларни ва жиноят оламини молиялаш» моддаси билан жиноят ишини қўзғагани маълум бўлган. МХДҚ у марҳум криминал Камчи Колбаевнинг «жиноий гуруҳининг аъзоларини молиялашга ва жиноий даромадларини легаллаштиришга қатнашганини» айтган. Махсус хизматнинг маълумотида Габбазов «Айчурок» савдо марказининг (ЦУМ) эгаси экани ҳам айтилган эди.

Колбаевнинг ўлими

Камчи Колбаев — Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг энг таниқли криминалларининг бири бўлган. У 4-октябрда Бишкекда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган.

Кейин МХДҚ Колбаевнинг жиноий гуруҳининг 40 дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга олинганини билдирган. Уларнинг орасида катта бизнесменлар ҳам бор.

Махсус хизмат 9-октябрда Колбаевнинг ноқонуний йўл билан топган мулкининг тахминан умумий баҳоси 1 миллиард долларга яқин эканини, улар қамоққа олинганини билдирган.