МХДҚ: «Айчурок» савдо марказининг эгаси Габбазовга халқаро қидирув эълон қилинди

227

13-ноябрда МХДҚ «Айчурок» савдо марказининг (ЦУМ) эгаси Анвар Габбазов халқаро қидирувга берилганини маълум қилди. У марҳум криминал Камчи Колбаевнинг «жиноий гуруҳининг аъзоларини молиялаш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қатнашган» деб гумонланмоқда.

Габбазова нисбатан «Уюшган гуруҳларни ва жиноий одамни молиялаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. МХДҚдан у фамилиясини Маметов деб ўзгартириб олганини таъкидлашди.

Қидирувдаги Анвар Габбазов. Сурат: МХДҚ.
«Айчурок» савдо маркази. Сурат: МХДҚ.

Габбазов билан Колбаев эгаллаб олди дейилган «ЗИЛ» пансионатининг ҳудуди. Сурат: МХДҚ.

«Тергов вақтида у ёрдамчиси Рамонов орқали Колбаевга “Мерседес Бенц 222” русумидаги зирҳланган машинани совға қилгани, у Габбазовнинг пулига сотиб олингани аниқланган. 2020 йилнинг октябрида улар машинани собиқ бош вазир Сапар Исаков қамоқдан чиққанда унга ўтказиб беришган. Ўша йилнинг 5-октябрида Ала-Тоо майдонида машинага ўқ теккан, ичида Исаков ва бошқа сиёсатчилар бўлган», — дейишди махсус хизматдан.

Габбазов билан Колбаев ҳамфикр томонлар билан Иссиқкўлнинг Кара-Ой қишлоғидаги баҳоси 15 миллион долларлик аввалги «ЗИЛ» пансионатининг 42 гектар майдонини ноқонуний эгаллаб, ўз одамларига ўтказиб олгани айтилган.

Шунингдек, иккисининг ўртасида умумий молиявий ишлар ва ҳамкорлик фактлари аниқланди. Габбазов олдин Колбаевнинг яқинларига ўтказилган Бишкекдаги қимматбаҳо уйни, Чолпон-Атадаги «Каганат» дам олиш масканидан коттеж сотиб олган.

Колбаевнинг ўлими

Камчи Колбаев — Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг энг таниқли криминалларининг бири бўлган. У 4-октябрда Бишкекда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган.

Кейин МХДҚ Колбаевнинг жиноий гуруҳининг 40 дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга олинганини билдирган. Уларнинг орасида катта бизнесменлар ҳам бор.

Махсус хизмат 9-октябрда Колбаевнинг ноқонуний йўл билан топган мулкининг тахминан умумий баҳоси 1 миллиард долларга яқин эканини, улар қамоққа олинганини билдирган.