Ўшда йирик қуролли талончиликда ва экстремизм-терроризмда гумонланган 11 кишидан 9 нафари икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 13 ноябрда Ўш шаҳар ИИБ билдирди.
Қўлга олинганлар орасидан икки кишининг жиноятга алоқаси борлиги аниқланмаган. Шу сабаб улар уй қамоғига чиқарилди. Шунингдек, милициядан қўлга олинганлар орасида икки қўшни давлатнинг фуқароси борлигини қўшимча қилишди.
10 ноябрда Ўшда 11 киши экстремизм-терроризм ва йирик қуролли талончиликда гумонланиб қўлга олиниб, 9 нафари вақтинча сақлаш жойига киритилган.
Қамоққа олинган тўққиз гумондордан учтаси олдин ҳам талончилик қилиб, террорчилик фаолиятига кўмаклашгани учун қидирувда бўлган. Гумондорларнинг уйи тинтув қилинганда кўп миқдорда қурол-яроғ, бронежилет ва араб тилидаги китоблар билан дисклар топилган.
Бундан ташқари, гумондорларнинг 26 апрелда пул алмаштириш жойидан 3 млн сомдан ортиқ пулни ўғирлаганлар билан алоқаси борлиги айтилган.