МХДҚ: Колбаевнинг жиноий гуруҳи зарар етказган тадбиркорларнинг зарари қопланди

236

13 ноябрда МХДҚ Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзолари зарар келтирган тадбиркорларга моддий зарар тўланганини билдирди.

Махсус хизмат билдиришича, УЖГнинг аъзолари «кўп йиллар давомида тадбиркорлар ва Қирғизистон фуқароларидан Хитойдан экспорт қилинган юкларни ва кундалик эҳтиёж молларини ноқонуний тортиб олиш билан шуғулланишган».

Маълумотда айтилишича, бунгача МХДҚга «М.Г» исмли тадбиркор ариза билан мурожаат қилган. У жиноятчилар томонидан 385 минг доллар миқдоридаги моддий зарар кўргани таъкидланган. 

«Олиб борилган текширув натижасида ариза эгасининг сабаблари тасдиқланиб, МХДҚ томонидан “ўзгача йирик миқдордаги фирибгарлик” факти бўйича жиноят иши қўзғалган. Тезкор қидирув ишлари давомида ва иш бўйича йиғилган далиллар асосида Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг айрим аъзолари, ЖЎХнинг муассасаларида жазо ўтаётган одамлар аниқланиб, қўлга олинган», — дейилади МХДҚнинг маълумотида. 

МХДҚ билдиришича, қўлга олинган айрим одамлар томондан келтирилган зарар транспорт-логистика ишхонасига ва кундалик эҳтиёж молларининг эгаларига тўлиқ тўлаб берилган. Аммо Давлат қўмитасидан қанча тадбиркорга қанча миқдорда тўлашганини аниқ айтишмаган.