Маданият вазирлиги «фейклар» ҳақидаги қонун асосида «Клооп»нинг қирғиз тилидаги ky.kloop.asia доменида жойлашган сайтини блоклаш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда «Клооп»га вазирликнинг ўзидан билдиришди.
Маданият вазирлигининг 1-ноябрда Рақамли тараққиёт вазирлигига йўллаган хатида 30-октябрда вазирликка МХДҚдан хат келгани айтилган.
«kloop.kg сайтининг саҳифаси “Политик Равшан Джеенбеков заявил, что его пытают в СИЗО-1” деб номланган ноаниқ (ёлғон) маълумотни эълон қилгани сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган. Бу сайт саҳифасининг эгаси “Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги” қонунининг 3-моддасига кўра, сайтнинг ёки саҳифанинг эгаси сайт ёки сайтнинг саҳифаси вақтинча тўхтатилган вақтда интернет тармоғига янги сайт ёки сайтнинг саҳифасини очишга ҳаққи йўқ. Юқорида айтилганлар асосида вазирлик ky.kloop.asia сайтини “МХДҚнинг кўрсатмаси. Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилган” деган материали сабаб фаолиятини тўхтатишни илтимос қилади», — деб ёзилган Маданият вазирлигининг хатида.
Рақамли тараққиёт вазирлиги «Клооп»нинг қирғиз тилидаги сайтини шу хат асосида блоклаган бўлиши мумкин. Бунгача ўқувчилар сайтга кира олмаётганини айтиб, шикоят қилишган. Рақамли тараққёит вазирлигининг матбуот хизмати сайтни блоклангани бўйича расмий хат билан мурожаат қилишни сўради.
«Клооп»нинг рус тилидаги сайти 12-сентябрдан бошлаб блокланган. «Клооп» сайтини блоклашга «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган материали асос бўлган. Мақоланинг устидан Маданият вазирлигига МХДҚ ариза билан мурожаат қилган. Махсус хизмат материал «ҳақиқатга тўғри келмайди ва МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Жээнбеков ҳақидаги хабарда сиёсатчини қийноққа олингани ҳақидаги билдирувни инкор қилган ЖЎХнинг позицияси кўрсатилган. МХДҚ ўзининг матбуот хизмати бу бўйича расмий раддиясини 9-сентябрда — аниқроғи «Клооп»нинг устидан ариза тушгандан икки кун ўтиб маълум қилган. Сиёсатчининг билдируви чиққандан бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтгандан кейин чиқарган. Уни Қирғизистоннинг бир неча нашрлари ҳам чиқарган.
«Клооп» МХДҚнинг раддиясини» қирғиз ва рус тилларида чиқарган.
Сайтни блоклаш билан бирга «Клооп»ни юридик томондан ёпиш хавфи ҳам мавжуд. 28-августда Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақида даъво аризасини бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори нашр «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган. 23-октябрда бу даъво бўйича дастлабки тингловлар якунланди.
Шунингдек, ҳужжатнинг катта қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг мақолалари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.
Бироқ, «Медиа полис институти»нинг юристлари билан Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги шаҳар прокуратурасининг даъвосини «кучи йўқ» деб ҳисоблайди. Улар бир қатор халқаро ташкилотларнинг қаторида республика ҳукуматига мурожаат қилиб « “Клооп”га нисбатан таъқибни тўхтатиб» ва даъво аризасини қайтариб олишга ундаган баёнот билан чиқишган.
Асосий саҳифадаги иллюстрация: Татьяна Зеленская.