Депутат Шайлообек Атазов МХДҚга сўроқ бериб чиқди

272
Шайлообек Атазов. Сурат: Жогорку Кенеш

9-ноябрда Жогорку Кенешнинг «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг депутати Шайлообек Атазов МХДҚда гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Халқ вакили асосан сайловдаги ташвиқотчилар бўйича сўроқ берганини, шунингдек коррупцияга қўл урганини тан олган Райимбек Матраимов билан алоқаси бор ёки йўқлиги ҳам сўралганини айтди. 

Атазов 2022 йили Свердлов тумани бўйича ўтган сайловда «тарафдорлари сўроқ қилинаётганини, ўзи эса гувоҳ сифатида чақирилгани»ни таъкидлаб, унинг тарафдорларига нисбатан аризани сайловдаги рақиби Абдурахманхажи Муртазалиевнинг ташвиқотчилари ёзганини билдирди.

«Тергов сирини айтмаслик керак деганга қўл қўйиб бердим. Бироқ асосий мавзу – ташвиқотчилар ҳақида айтилди. Бизда рўйхатда бўлган эмас, аммо мени тарғиб қилган болалар. Улар 11 кундан бери номаълум бўлаётгани мени хавотирлантириб, агар ҳеч қандай аргумент, далил бўлмаса чиқаринглар деган фикримни айтдим. Матраимов билан алоқанг борми деб сўради. Мен у спорт тадбирларига, мусобақаларга спортчиларни ривожлантириш учун ёрдам бериб юрганини айтдим», — деди Атазов.

Халқ вакили Муртазалиевнинг ташвиқотчиларининг аризаси сайловдан бир ой ўтгандан кейин тушганини қўшимча қилди. 

3-ноябрда Атазов парламент сайловида унга тарафдор бўлган одамлар «вақтинча сақлаш жойида қийноққа олиниб, бедарак бўлаётганини» айтган. Халқ вакили «тарафдорларини сайлов вақтида “Райимбек Матраимов пул берган деб ёзинглар”» деб талаб қилишаётганини билдирган. 

Шунингдек, у президент Садир Жапаров билан МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевга мурожаат қилиб, «сизларга маълумот етказган гуруҳлар ўзгартирмоқда, ҳақиқатни айтишга имкон беринглар» деб сўраган. 

«Азаттиқ» нашри 2-ноябрда ишончли манбаларига таяниб, Атазовнинг мандати бўйича муаммо юзага келганини, бу воқеа МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг ўлкада Колбаев-Матраимовга яқин одамлар давлат хизматидан тозаланиши ҳақидаги маълумотига тўғри келганини ёзган. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Атазов билан «Женго» лақабли криминал Қадирбек Досоновга тегишли экани айтилган суҳбатнинг аудиоси тарқалган. Аудиода ўзини «мен Қадир аканг, Женго» деб таништирган киши «Шайлоо» деган одамга қўнғироқ қилиб, иккиси ҳол-аҳвол сўрашган. Видеодаги овоз Атазовникига ўхшаб кетади. 

Кейин «Женго» суҳбатдошидан «уюшган жиноий гуруҳ ҳақидаги масалани кўтармасликни ва милиция ишламаяпти деб айбламасликни» сўраган. Суҳбатдоши унга «тушундим» деб жавоб берган. 

Халқ вакилининг ўзи бу аудио ҳақида изоҳ бермаган.