«Авангард стиль» компаниясининг бошчиси Эрнис Минкеев тилхат асосида қамоқдан чиқди

275

31-октябрда Бишкекнинг Октябрь туман суди «Авангард стиль» қурилиш компаниясининг бошчиси Эрнис Минкеевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизмати билдирди. 

Суднинг қарори билан Минкеев ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида озод қилинди. унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида МХДҚнинг терговчиси илтимос қилган.

Минкеев ва бошқа бир неча бизнесмен октябрнинг бошида қўлга олинган. Унга жиноят кодексининг «Жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш» моддаси бўйича айб қўйилиб, 4-ноябргача қамоққа олинган.

Бунгача шундай айб билан Elite House қурилиш компаниясининг асосчиси Тимур Файзиев, MegaCom’ бош директорининг собиқ биринчи ўринбосари Арстанбек Темирбаев, Kaganat Resort дам олиш марказининг асосчиси ва «Аврора групп» МЧЖнинг эгаси Азрет Боотаев қўлга олинган.

Уларнинг бари 4-октябрда махсус операция вақтида йўқ қилинган криминал Камчи Колбаевнинг ўлимидан кейин ушланган.