Парламент болалар боғчаларида иссиқ овқатни ота-оналар молиялайди деган низомни олиб ташлашни таклиф қилди

269

Жогорку Кенешда депутатлар гуруҳи болалар боғчаларида иссиқ овқатни ота-оналар молиялайди деган қарорни бекор қилиш учун «Таълим тўғрисидаги» қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишди. Тегишли қонун лойиҳаси 2-ноябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ташаббусчилар Конституция бўйича давлатнинг ҳар бир фуқароси бепул, жумладан бепул мактабгача таълим олишга ҳақли эканини таъкидлашди.

«Мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқатга ҳақ тўлаш муаммоси ота-оналарга ва қонуний вакилларга ўтказилганда, фуқароларнинг мактабгача таълимни бепул олиш ҳуқуқи бузилиши мумкин. Бундан ташқари, бундай ҳолда мактабгача таълимда озиқ-овқатга тўлашга имкони йўқ аҳолининг қуйи қатлами Конституция томонидан кафолатланган мактабгача таълимни олиш имконидан маҳрум бўлиш хавфи бор, бу давлатнинг асосий қонунига тўғри келмайди», — деб билдиришди улар.

Бунгача вазирлар маҳкамаси болалар боғчаларидаги иссиқ овқат бериш масаласини «сиёсатлаштирмасликка» чақирган. Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов бу «ижтимоий адолатсизлик масаласи» эканини билдирган. Унинг айтишича, болалар боғчасига одатда ижтимоий алоқалари кучли, кўпроқ таъминланган оилаларнинг болалари боради.

«Қуйи қатламдаги оилаларнинг болалари мактабгача таълим билан таъминланмайди. Унда нима учун бой қатламнинг болаларини овқатига маблағ тўлаш керак? Бу ижтимоий адолат масаласи. Болаларни боғча билан таъминлаш камида 75-80% даражада бўлса, совет давридан қолган ҳозирги сиёсатни давом эттириш масаласи кўтарилса бўларди», — деган у.

Ҳозирда Байсаловнинг айтишича, болаларни Қирғизистонда мактабгача таълим билан таъминлаш шаҳарларда 35%дан ошмайди ва болалар боғчасига кириш жуда қийин.

2023 йилнинг августида «Таълим тўғрисидаги» янги қонун қабул қилинган, унда «бола боғчаларида иссиқ овқат ота-оналарнинг (қонуний вакиллари) ҳисобидан ташкил қилинади» деган меъёр бор.

1-ноябрда ижтимоий тармоқларда молия вазирининг ўринбосари Жибек Дүйшөева имзолаган ҳужжатнинг сурати тарқаган. Президент администрациясига юборилган ҳужжатда «Таълим тўғрисидаги» янги қонунга мувофиқ, «вазирликларга ва муассасаларга мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун овқат моддаси бўйича харажатларни молиялашни тўхтатиб туриш топшириғини бериш» илтимоси келтирилган.

Бироқ мактабгача таълим бошқармасининг бошчиси Нурзида Касимованинг айтишича, янги қарор кучга кирмаган, шу сабаб давлат ҳозирча болалар боғчаларининг озиқ-овқатини ярмини тўлашни давом эттирмоқда. Таълим вазирлиги вазирлар маҳкамасининг қарорини кутмоқда.

Касимова «ҳозир ҳаммаси аввалгидай кетяпти, ота-оналар овқатнинг ярмини тўлашяпти, қолган ярми маҳаллий ҳукумат органлари бюджетидан молияланмоқда» деб билдирган.

Ҳукуматнинг 2008 йилги қарорига кўра, бюджетдан боғча тарбияланувчисининг бир кунлик овқатига 18 сом бўлиниб, яна 18 сомни ота-оналар қўшган.

Ҳозирда Касимованинг айтишича, бу пуллар болаларнинг овқатига етмагани учун ота-оналар боғчаларнинг етакчилари билан биргаликда маҳаллий ҳукумат органларининг қарори асосида маблағни кўпайтиришган. Бу пуллар ҳудудга ёки шаҳарга яраша 60 сомдан 120 сомгача чиқади, масалан Бишкекда болалар боғчаларида боланинг овқатланишига ҳар куни 120 сом берилиши айтилган.