Бишкек- «Манас» аэропорти трассасида пойга уюштирганлар милицияга қаршилик кўрсатди

278

Бишкек — «Манас» аэропорти йўлида автопойга уюштирган иш бўйича 3 киши қўлга олиниб, машиналар жарима майдонига киритилди. Бу ҳақда 6-ноябрда «Клооп» Чуй вилоят йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси билдирди.

Маълумотга кўра, 5-ноябрга ўтар кечаси номаълум одамлар Бишкек — «Манас» аэропорти йўналишидаги йўлни ёпиб, автопойга ўтказишга ҳаракат қилишган. Улар воқеа бўлган жойга борган куч тизимларининг ходимларига қаршилик кўрсатиб, хизмат машинасини тош билан уришган.

Бу факт бўйича «Безорилик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди. Воқеага алоқаси бор одамлар сўроқ қилиниб, ҳайдовчиларнинг бирига 15 минг сом жарима солинди.

Ҳозирла воқеага алоқаси борларни қидирув ишлари бормоқда.