Ташиев Матраимов ва Колбаевга алоқадор 202 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилганини маълум қилди

503

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 2 ноябрь куни Чуй вилояти бўйича МХДҚнинг Кемин тумани бўлимининг янги биноси очилишида яна коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида гапирди. 

Ташиевнинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳукуматнинг криминалга қарши курашиш борасидаги сиёсати аввалгиларидан «шакли ва ғояси билан» фарқ қилади.

«Биз бундан буён мамлакатимизда уюшган жиноятчилик бўлмайди деб ҳаммага эълон қилдик, биз бу сўзимизда туришимиз керак. Масалан, яқинда республика бўйлаб уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқаси бўлган, шунингдек, коррупция ҳамда бошқа қонунбузарликларга алоқадор бўлган давлат хизматчиларини аниқлаб чиқдик. Бугунги кунга қадар биз Райимбек Матраимов (божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари) билан алоқадор бўлган 92 нафар давлат хизматчисини аниқладик, [йўқ қилинган қонундаги ўғри Қамчи] Колбаевга алоқадор 60 нафар ходимни аниқладик. Шунингдек, божхона хизматидан 50 нафар ходимни аниқладик. Шундай қилиб, 202 нафар давлат хизматчиси жиноий гуруҳ ва уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлик, шунингдек, коррупцияга алоқадорлик учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилмоқда», —  деб билдирди МХДҚнинг бошчиси, бу кўламли ишнинг бари  «давлат ташкилотларини тозалаш» эканини таъкидлаб.

Ташиев МХДҚнинг ходимларига мурожаат қилиб, уларнинг фаолияти бевосита коррупция ва уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашиш билан боғлиқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Ҳар бир туманда, ҳар бир қишлоқ ҳукуматида, ҳар бир қишлоқ ҳукумати кенгашларида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари депутат, қишлоқ ҳукумати ходими, туман ва вилоят вазирликларида ишламаслиги керак. Уларнинг шахсини аниқлаш, фош қилиш ва содир этган жиноятлари бўйича жавобгарликка тортиш бизнинг бевосита вазифамиздир», — деди у.

МХДҚ раҳбари «бундан кейин Колбаев ва Матраимовнинг мафиялари  Қирғизистонда бўлмаслиги керак», дея қўшимча қилди.

«Бундан буён давлатда Колбаев ва Матраимов мафиялари бўлмайди. Бундан кейин агар Райим Матраимов мамлакатда юрадиган бўлса, фақат кичик “Матиз” машинасида юриши керак бўлади. Бундан буён Райим Матраимовнинг клани, бойлиги, жиноий йўл билан тўплаган бойлиги давлатнинг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қилмаслиги, ички сиёсий фаолиятимизга халақит бермаслиги керак. Сабаби, ўзингиз биласиз ва очиқ айтиш керакки, [давлат] ходимлари, жумладан, МХДҚ ходимлари ҳам уларнинг пулига “сотилиб кетган”. Пулига қарам бўлганлар бор. Улар орасида пул эвазига хизмат кўрсатадиганлар ҳам бор. Яна бир бор таъкидлаб ўтаманки, бизнинг давлатимизда энди Колбаев мафияси, Райим Матраимов мафияси ва бошқаларнинг мафияси бўлмайди. Давлатимиз тоза, қонуний, барқарор ва осойишта замонда яшаши керак. Юртимизда оддий халқ, ўз меҳнати билан хизмат қилаётган халқ, ўз меҳнати билан пул топаётган тадбиркорлар, ўз меҳнати билан давлатга хизмат қилаётган давлат хизматчилари яхши яшаши керак. Бунинг учун шарт-шароит яратишимиз керак»,  - дея хулоса қилди Ташиев.

Аввалроқ, 18 октябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг йўқ қилинган қонундаги ўғри Қамчи Колбаев ҳамда коррупция бўйича айбини тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан алоқаси бор элликка яқин ходим Божхона хизматидаги ишидан бўшатилганини билдирган. Махсус хизматнинг маъълумотига кўра, улар колбаев ва Матраимов билан «яқин алоқада бўлган».

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kloop | Новости Кыргызстана (@kloopnews)

Махсус хизмат 4-октябрда махсус операция вақтида қаршилик кўрсатгани учун йўқ қилинган қонундаги ўғри Қамчи Колбаевнинг ўлимидан кейин, турли жиноий гуруҳларнинг аъзоларини қўлга олиш ишларини кучайтира бошлаган.

Райимбек Матраимов 2015-йилдан 2017-йилга қадар Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган. У божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибулло Абдуқодирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган. Бу ҳақда 2020 йили «Клооп», «Азаттиқ» ҳамда OCCRP’нинг журналистлари божхонадаги коррупция схемалари ҳақидаги суриштирувида айтиб беришган.

2021 йилнинг бошида Биринчи май туман суди Матраимовни коррупцияда айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима тўлаш ҳукмини чиқарган. Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари ўзи ҳам коррупцияни бўйнига олиб, бюджетга етказилган зарар учун 2 млрд сом тўлаган.