Уч кишининг ўлимида айбланаётган собиқ куч тизими ходимини умрбод қамоққа ҳукм қилиш таклиф қилинди

270

Ўлдирилган Алтинай Канзаманова ва унинг икки боласининг иши бўйича судда прокурор суддан айбланувчи Чинтемир Аширалиевни айбдор деб топиб, уни умрбод озодликдан маҳрум қилишни ва унинг барча мулкини мусодара қилишни сўради. Суд мажлиси 2-ноябрда Бишкекнинг Свердлов туман судида ўтди.

Уч одамнинг ўлимида айбланаётган Ашралиев. Сурат: «Клооп»

«Айбланувчининг айби тўлиқ исботланди. Болага нисбатан жиноят шафқатсизларча бўлганини ҳисобга олишни сўрайман», — деди прокурор.

Автомашинада қурол сақлаш учун давлат қораловчиси суддан Аширалиевга 100 минг сом жарима солишни сўради.

Судда жабрланган томоннинг адвокати Искендер Журабаев айбланувчидан 4 млн 671 минг 590 сом миқдорида моддий ва маънавий зарарни ундиришни ҳам сўради. Бунгача ўлдирилган аёлнинг қариндошлари бу пулларни хайрия ишларига сарфлашларини билдиришган.

Айбланувчи бўлса бу сафар ҳам берган кўрсатмаларидан бош тортиб, суддан ўзига адолатли қарор чиқаришини сўради.

Уч одамни ўлдириш иши бўйича кейинги суд мажлиси 3-ноябрь соат 14:30га белгиланди.

Уч одам ўлими билан тугаган жиноят 17-февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-кичик туманида бўлган. Кўп қаватли уйларнинг бирида 51 ёли аёлни, унинг 2005 йилги қизини ва етти ёшли боланинг жасади топилган.

Гумондор қатори 37 ёшли Чинтемир Аширалиев қўлга олинган. У 15 йил МХДҚнинг давлат хавфсизлик хизматида ишлагани, Баткен округи бўйича Жогоорку Кенеш депутатлигига номзод бўлгани маълум бўлган.