«Матраимов “Матиз” миниб юрсин». Ташиев давлат органларида «мафиядан тозалаш» кетаётганини айтди

279

МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Райимбек Матраимовга алоқадор 92, Қамчи Колбаевга алоқадор 60 та давлат хизматчиси аниқлаганини билдирди. Бу маълумотни Ташиев 2 ноябрда МХДҚнинг Кемин туман бўлимининг янги биносини очилишида айтди.

«202 давлат хизматчиси уюшган жиноий гуруҳга, криминал элементларга ва коррупция сабаб ишдан бўшатилмоқда. Бу масштабли ишларнинг бари — ҳар бир давлат идорасини тозалашнинг асосида бўлмоқда», — деб билдирди махсус хизматнинг бошчиси.

Шунингдек, Қамчибек Ташиев давлат ҳукуматнинг қайси тармоғида бўлмасин, энди УЖГ, «мафия» бўлмайди деб огоҳлантирди.

«Колбаев, Матраимов деган мафия бўлмайди. Райимбек Матраимов давлатда юрадиган бўлса кичкина “Матиз” машинасида юриши керак. Матраимовнинг клани, жиноий йўл билан топган бойлиги давлатнинг ривожланишига тўсқинлик қилиб ёки ички сиёсий ишларимизга тўсқинлик қилмаслиги керак», – деб таъкидлади у.

Бунгача МХДҚ йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаев ва коррупция бўйича айбини тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан алоқаси бор 50 ходим божхона хизматидаги ишидан бўшатилганини билдирган эди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи