2 ноябрда МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Чуй вилоятининг Кемин туманидаги махсус хизматнинг янги биноси очилишида қатнашди. Бу ҳақда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, тадбирга президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Канат Жумагазиев, Кемин тумани ҳокими Алайбек Жумаев, бошқарманинг шахсий таркиби ва фахрийлар қатнашди.
Махсус хизматнинг янги очилган биноси «замон талабига жавоб беришини ва тўлиқ миллий хавфсизлик идоралари ходимларининг самарали ишини ташкил қилишга зарур бўлган жиҳозлар билан тўлдирилганини» билдиришди.
Ташиев тадбирда «давлат хавфсизлиги учун қўйилган вазифаларни юқори даражада бажариш зарурлигини, ўлкада ҳуқуқ тартибини мустаҳкамлаш, давлат ходимлари орасидаги коррупцияни йўқ қилиш ва уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятини тўхтатиш — хавфсизлик ходимларининг асосий вазифаси» эканини айтди.
19 октябрда МХДҚнинг Кара-Балта шаҳрида махсус хизматнинг Жайил туман бошқармасининг янги биноси очилган.
2021 йилдан бери ўлкада ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, жумладан МХДҚнинг маъмурий бинолари тез-тез янгиланиб, унинг очилиш маросимлари тантанали равишда ўтказилади. Очилган биноларнинг сони 50 дан ошгани билан молия манбаи очиқланмайди.
Муаллиф: Нурайим Рустамова