Қирғизистон ИИМ ходимлари Интерпол билан ҳамкорликда россиялик боксчи Иван Климов ўлимида айбланаётган Ян Лебедевни Бишкекда қўлга олди.
ИИМ матбуот хизматининг хабарлашича, Лебедев Бишкекда қўлга олинган.
«Россия фуқароси Ян Лебедев Бишкек марказидаги уйларнинг бирида яшаб келган. Қўлга олинишидан бир кун ўтиб у Европага учиб кетмоқчи бўлган», — деб ёзилади муассаса сайтида.
Ҳозирда Лебедев Бишкекнинг тергов изоляторида сақланмоқда.
Ҳуқуқ тартибот органлари уни Россияга экстрадиция қилиш масаласини ҳал қилмоқда.
Қўлга олинган шахс бокс бўйича Россия чемпионатининг бронза медали соҳиби, уч карра Сибир чемпиони Иван Климов қотиллигида айбанмоқда.
Жорий йилнинг март ойида Климов ва Лебедев ўртасида можаро келиб чиққан ва Лебедев боксчига нисбатан қурол қўлланган.
Бундан сўнг Лебедев яширинишга улгирган, унга қарши очилган жиноий иш тўхтатилганди.
Бироқ 23 ноябр куни Климовга қарши яна бир марта суиқасд уюштирилди ва ўз уйи ёнида уни пичоқлаб кетишди. Олинган жароҳатлар оқибатида боксчи ҳалок бўлди.
Лебедевга қарши очилган иш қайта қўзғалди ва Россия ҳуқуқ тартибот органлари уни қидиришни бошлаганди.