Чуй: Турғундан 40 минг доллар талаб қилган блогер руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

224

Чуй вилоятининг Аламудун туманида 76 ёшли одамдан 40 минг доллар талаб қилган блогер Чим-Қўрғондаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанади. Бу ҳақда 31 октябрда Олий суддан билдиришди.

Гумондорга нисбатан тиббий характердаги мажбурлаш чораси қўлланилиб, кузатувга олинган. Шу асосида суд гумондорни «ақл-ҳуши жойида эмас» деган хулоса билан жавобгарликдан озод қилди.

«Иккита суд-психиатрия экспертизаси ўтказилди. Бири тергов вақтида, иккинчиси суд суриштируви вақтида бўлган. Иккисининг ҳам натижасида, блогернинг ақл-ҳуши жойида эмас деган хулосага келишди», — дейишди суддан.

Жабрланувчи келтирилган зарарни ундириб бериш илтимоси билан судга мурожаат қилган. Аламудун туман суди масалани фуқаролик тартибда ечиш учун гумондорни машиналарини қамоқда қолдирди.

Блогер жорий йилнинг 3 майида қўлга олинган. У «салбий мавзудаги видеони эълон қиламан» деб қўрқитиб, турғундан пул олиб юргани айтилган. Бу бўйича «Товламачилик билан пул талаб қилиш» моддаси билан иш қўзғалган.

Маҳаллий нашрлар гумондор — блогер Улан Бекмуратов эканини ёзган. Бунга қадар йўл патруль ходимлари блогерга ноқонуний тонировка қўллагани учун жарима солаётганда, у машинасини ёқиб юборишга ҳаракат қилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи