Элчилар: АҚШ ва Британия қонунларини Қирғизистоннинг «чет эл агенти» билан солиштирмаслик керак

215

АҚШ ва Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчилари Лессли Вигери билан Николас Боулер Жогорку Кенеш депутатлари томонидан таклиф қилинаётган «чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳаси уларнинг давлатларида қўлланилаётган қонунлар билан солиштирилаётганига изоҳ беришди.

Вигери AKIpress’га берган интервьюсида, бу қонун лойиҳасини АҚШнинг FARA қонуни билан солиштирган президент администрацияси Ҳуқуқ бўлимининг бошчиси Мурат Укушовнинг сўзларини мисол қилди.

Дипломат бу «умумий тушунмовчилик» деб жавоб берди. Вигерининг айтишича, у айрим одамлар қирғиз парламенти кўриб чиқаётган қонун лойиҳасининг айримлари билан АҚШнинг FARA қонуни ўртасида «ёлғон параллелларни» келтирган кўплаб ҳолатларни кўрган.

«Менимча, бу таққослашлар ҳеч қандай маънога эга эмас, сабаби қонунни амалда фойдаланилиши ҳақида аниқмас ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларга асосланган. Бу оддий кўриниш – мен омманинг бари АҚШ қонунлари бўйича мутахассис бўлади деб кутмайман. Аммо бу имкониятдан фойдаланиб, аниқ маълумот бериб, бир неча нотўғри тушунчаларни бекор қилмоқчиман», — деди у.

Вигери таъкидлашича, FARA қонунига мувофиқ, ҳар бир ташкилот ташқи таъсирсиз ўз ишини олиб боради, фақатгина бу ҳақда АҚШ ҳукуматига хабар бериши керак. Элчи FARA АҚШ ҳукуматига муассасанинг ишини изга солишга, унинг йиғинларига қатнашишга ёки ташкилот ўзининг уставига мос иш олиб бораётганини аниқлашга рухсат бермаслигини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Вигери билдиришича, FARA қонунига мувофиқ, чет эллик манба орқали маблағ олиш ташкилотни автоматик турда «чет эллик агент» қилмайди.

«Жогорку Кенеш кўриб чиқаётган қонун лойиҳасидан қанча катта фарқи борлиги томонидан олганда энг муҳими, FARA АҚШ ҳукуматига нодавлат ташкилотларнинг ички ишларига аралашишга рухсат бермайди, шунингдек FARA нодавлат ташкилотлар билан чекланмайди ёки уларга қарши йўналтирилган эмас. Аслида, нодавлат ташкилотлар ва ахборот воситалари FARAнинг “чет эллик агент” деган маълумотига кам дуч келишади», — деб қўшимча қилди у.

Депутатларнинг таққослашига Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Николас Боулер ҳам ҳайрон қолди. У 30 октябрдаги матбуот анжуманида Буюк Британия қонунинг мазмуни Жогорку Кенеш депутатлари таклиф қилган қонун лойиҳасининг мазмуни билан солиштириб бўлмаслигини айтди.

Боулер Буюк Британияда нотижорий ташкилотларни чет элдан маблағ олгани учун ҳеч ким чет эллик агент сифатида рўйхатдан ўтишга мажбур қилмаслигини таъкидлади.

«Чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳаси

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга ва Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган «чет эллик агент» дейилган қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга 2023 йилнинг майида тушган. Бу ҳужжат орқали 30 дан ортиқ депутатдан иборат гуруҳ Қирғизистонда Россиянинг «чет эллик агент» деган маълумотномасининг бир турини, шунингдек, нотижорий, нодавлат ташкилотлар ва уларнинг ходимларини у ёки бу қонунбузарлиги учун жавобгарликни кучайтирган меъёрларни киритишни исташмоқда.

Ҳужжатга кўра, чет ўлкадан молияланган ва сиёсий фаолият юритган нотижорий ташкилотлар «чет эллик вакиллар» деб топилади. Бундай нотижорий ташкилотлар қўшимча ҳисобот беришга ва режадан ташқари текширувларга дучор бўлиши мумкин.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Жиноят кодексига «Фуқароларнинг инсонийлигига ва ҳуқуқларига таҳдид қилувчи нотижорий ташкилот тузиш» деб аталган 200-1-моддани ҳам киритиш таклиф қилишмоқда. Бу бўйича 50 минг сомдан 100 минг сомгача ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилган жазо қаралган. Бундай ташкилотнинг ишига фаол қатнашиш ёки уни тарғиб қилиш учун 10 йилга қамаш жазоси таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасининг асосий ташаббусчиси — депутат Надира Нарматова — бу ташаббус сўз эркинлиги билан демократияга ҳеч қандай хавф солмаслигини, нотижорий ташкилотларнинг фаолиятини чекламайди деб билдирган. Унинг айтишича, ҳозирги нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун эҳтиёжни ёполмаяпти ва «давлатнинг манфаати, хавфсизлиги ва бутунлиги учун» нотижорий ташкилотларга нисбатан назоратни кучайтириш керак.

Россияда шундай қонун кучга кириб, ишлай бошлагандан кейин ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан мустақил ОАВ ёпилган. Экспертлар агар тузатишлар қабул қилинса, Қирғизистонда ҳам шундай оқибатлар бўлади деб хавотирланишмоқда.

Қонун лойиҳаси танқид қилинаётган вақтда ташаббусчи гуруҳнинг таркибидаги бир гуруҳ депутат ташаббусчиларнинг қаторидан чиқишган. Нарматова эса танқидларга қарамай, ҳужжатни қайтармаслигини билдирган.

25 октябрда Жогорку Кенеш депутатлари қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокамасиз қабул қилишди.