Жалолободда қизамиқ касали сабабли икки мактаб масофавий таълим режимига ўтказилди

310
Иллюстратив сурат

Жалолобод вилоятидаги №2 К.Закиров номидаги ва №7 А.Усманов номидаги икки мактаб қизамиқ касаллиги сабаб масофадан ўқишга ўтказилди. Бу ҳақда 30 октябрда таълим вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, бу вазият сабаб Жалолобод шаҳар билим бериш бошқармасига эмлашдан бош тортган ёки марта эмланган ўқувчилар сонини аниқлаб, ҳар бир мактаб ва болалар боғчаларида эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш учун алоҳида хоналарни ташкил қилиш топширилди.

Йил бошидан бери қизамиқ билан 1982 киши оғриди, уларнинг орасидан 147си катталар ва 1835и болалар, болалар орасидан 4 ёшгача бўлганлар 1454. Шунингдек, Бишкек ва Чуй вилоятида қизамиқ касаллиги ўтиб кетгани сабаб уч ва бир ёшли икки бола вафот этган.

Вазирлик ўлкада қизамиқ билан оғриганларнинг сони ортгани сабаб болаларни эмлашга чақирган.

Беморларнинг кўпи Ўш вилоятида — 635 одам, Бишкек шаҳрида — 485 одам, Ўш шаҳрида — 296 киши рўйхатга олинган.

Шунингдек, болалар орасида ортаётган қизамиқ ва қизилча билан курашиш ташаббуси асосида бу касалликка қарши 755,5 минг доза вакцина олиб келиниб, эмлаш ишлари 18 сентябрдан бошланган.