«Қирғизистонда яна 46 дорихона очилади». Бишкекда дастлабки давлат дорихонаси ишлай бошлади

257

Бишкекда «Эл аман» номли биринчи давлат дорихонаси очилди. 10 ноябргача республика бўйича яна 46 давлат дорихонасини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Шаҳардаги №3 оилавий шифокорлар марказидаги дорихонани очилишига вазир Алимкадир Бейшеналиев қатнашди. Унинг айтишича, дорихона очиш — аҳолини дори-дармон билан таъминлаш масаласини ҳал қилишнинг асосий йўли.

Давлат дорихонасининг очилиши. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бу дорихонада муҳим бўлган 800 дан ортиқ дори тури борлиги ва хусусийларга қараганда 10-15% арзон сотилиши айтилди. Вазирлик дори-дармонинг сонини икки мингга кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, 10 ноябргача Бишкекка 10, Чуйга етти, Боткенга олти, Ўшга беш, Жалолободга беш, Иссиқкўлга тўрт, Таласга уч, Норинга уч, Ўш шаҳрига уч дорихона очиш режалаштирилган.

Бейшеналиев давлат касалхоналари билан дорихоналарини уюштириш ишини бошлашни жорий йилнинг 29 сентябрида топширган эди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи