Байроқнинг муаллифларидан бири давлат рамзини ўзгартиришга қарши чиқди

283

Байроқ муаллифларидан бири Бекбосун Жайчибеков давлат рамзини ўзгартиришга қарши чиқди. Бу ҳақда у Kaktus.media’га берган интервьюсида билдирди.

Жайчибековнинг айтишича, депутатларнинг байроқдаги тўлқин бўлган нурларни тўғри қилиб ўзгартириш таклифи — «энг ёмон вариант, ёмоннинг ёмони».

«Биз нурларнинг тўлқинини бироз тузатсак деган ўйлар бўлган. Мен байроқни ўзгартиришга умуман қаршиман. Мен қуёш нурларини тўғри бўлишига қаршиман», — деди у.

Жайчибеков байроқнинг муаллифлари байроқни ўзгартиришни таклиф қилишмаганини ҳам қўшимча қилди.

«Биз айтдик, агар [ўзгартиришса] халқ талаб қилса биз қарши чиқолмаймиз дедик. Биз халқ учун ишладик ва ишлайверамиз. Ҳозир ҳаммасига мени айблашяпти», — деб айтди байроқнинг муаллифларидан бири.

Байроқни ўзгартириш таклифи

Давлат байроғига ўзгартириш киритиш таклифини биринчилардан бўлиб қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Унинг ташаббусчилари — спикер Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов — байроқдаги қуёш нурларининг шаклини ўзгартиришни таклиф қилишмоқда.

Давлатни байроғини ўзгартириш таклифини биринчилардан бўлиб депутатлар Нурланбек Шакиев билан Улан Примов кўтарган, улар тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйишган. Улар байроқдаги шаклнинг нурларии ўзгартиришни таклиф қилишган.

Бироқ уларнинг ҳамкасби Мирлан Самийкожо бунга қарши чиқиб, ўзгартиришнинг ҳожати йўқлигини билдирган. У байроқни ўзгартирмай, бошқа масалаларни ҳал қилишни таклиф қилган.

Президент маслаҳатчиларидан бири Болот Ибрагимов ҳам қарши фикр айтган. У ҳозирги вақтда «ҳақиқатдан ҳам тез орада ҳал қиладиган бошқа муҳим масалалар кўп» деб ҳисоблайди.

Байроқни ўзгартириш ғояси президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев томонидан қўлланган. Давлат раҳбарининг айтишича, «Қирғизистон мустақил бўлгандан бери бошқаларга кунгабоқар бўлиб келди», шу сабаб «байроқни ўзгартириш вақти келган». У байроқ ўзгарса «бундан кейин қуёш биз томонга қараб жилмайгандай бўлади», Қирғизистон эса «ҳеч кимга тобе бўлмай, мустақил ривожланади деб яхши ният қилиш» керак деб ҳисоблайди.