U23 жаҳон чемпионатида қирғиз спортчилари уч бронза медалга эга бўлди 

249

Қирғизистонлик курашчилар Албанияда ўтган 23 ёшгача бўлганлар орасидаги жаҳон чемпионатида уч бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда 30 октябрда Жисмоний тарбия ва спорт департаментидан хабар қилинди. 

Эркин кураш бўйича 57 килограммгача вазнда куч синаган Бекзат Алмаз уулу қозоқ спортчисини мағлуб этиб, бронза совринини олди. 

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Яна бир  эркин кураш полвони Тайирбек Жумашбек уулу 61 килограммгача вазнда мусобақалашиб, бронза учун бўлган мусобақада ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди. 

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Грек-рим кураши бўйича эса терманинг ёлғиз медалини Ирискелди Мақсадбек  уулу (77 кг) олиб келди. У Сербиянинг спортчисини енгиб, бронза медалига эга бўлди. 

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ФЕДЕРАЦИЯ БОРЬБЫ КР 🇰🇬 (@kyrgyzstan_wrestling_official)

Бу сафарги кураш бўйича 23 ёшгача бўлганлар орасидаги жаҳон чемпионати 23-29 октябрь оралиғида Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақага жами 18 қирғизистонлик спортчи қатнашди.