Бишкек: Пойтахтдаги «Ожак Кебап» кафесининг қўшимча қурилиши буздирилди

329

Бишкекдаги Чуй кўчаси билан Шопоков кўчасининг кесилишида жойлашган «Ожак Кебап» кафесининг қўшимча қурилиши буздирилмоқда. Бу ҳақда 24 октябрда Бишкек шаҳар мэрияси билдирди.

«Ожак Кебап» кафесининг қўшимча қурилиши буздирилимоқда. Сурат: Kloop

Маълумотга кўра, кафенинг эгаси билан ерни ижарага олиш шартномаси Свердлов туман прокуратурасининг жорий йилнинг 8 августидаги буйруғи билан бузилган.

«Ожак Кебап» кафесининг қўшимча қурилиши мэрнинг ўринбосари Нурдан Орунтаевнинг иштирокида буздирилмоқда. Ишнинг боришида енгил конструкциялардан ясалган қўшимча қурилиши бузилиб, 280 кв метрни ташкил қилган муниципал ҳудуд бўшатилмоқда.

«Ожак Кебап» турк ошхонаси 2005 йили тузилган. Унинг асосчиси Гулина Калиева. Бу кафенинг Бишкекда ўндан ортиқ филиаллари бор.

Жорий йилнинг июль ойида президент Садир Жапаров ерларни ўзбилармонлик билан босиб олиш учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги қонунни имзолаган.

Жиноят кодексига ва ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодексга бу ўзгартиришларни парламент шу йилнинг май ойида «ерларни ноқонуний босиб олиш ва уларга қурилиш қуришга йўл бермаслик мақсадида» қабул қилинган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи