Бишкекдаги «ТИЗО-1» шаҳар ташқарисига кўчирилади

256
Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғи. Сурат: Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази

Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғи шаҳар четига кўчирилади. Бу ҳақда 23-октябрда Жазо ўташ хизматининг йиғинида айтилди. 

Йиғинда Жазони ижро қилиш хизматининг раиси Аскат Эгембердиев пойтахтдаги ТИЗО-1ни шаҳар четига кўчириш учун президент фондидан 26 миллион 300 минг сом берилганини таъкидлади.

«Янги 2000 ўринга мослаштирилган тергов қамоғининг смета лойиҳаси ишланмоқда, у чуй вилоятининг Қуйи Наврўз қишлоғидаги ТИЗО-50 ҳудудига жойлашади», – деди у.

ТИЗО-1 Бишкекнинг Горький билан Жукеев-Пудовкин кўчаларининг чорраҳасида жойлашган.

Бунгача ТИЗО-1ни шаҳар четига кўчириш 2019 йили қаралган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаоллар ТИЗО-1ни кўчириш масаласини бир неча марта кўтаришган.

Сабаби унинг шаҳар марказида жойлашгани одамларнинг ҳаёти билан соғлигига хавф солиб, бундан ташқари, автомашиналарнинг эркин ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкин.

Шаҳарнинг бош планига кўра, ТИЗО-1 ҳудуди орқали йўл ўтиши керак, аммо молия манбаси йўқлиги, уни кўчириш бўйича масала кўп йиллардан бери ҳал бўлмаган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи