Боткен шаҳрида «ўлдираман» деб қўрқитиб, аёлини пичоқ билан қувлаган 44 ёшли киши қўлга олиниб, 26 октябргача қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят судидан билдиришди.
Маълумотга кўра, шу йилнинг 27 сентябрь соат 20:00 атрофида гумондор спиртли ичимлик ичиб, уйида икки қўлига икки пичоқни кўтариб олиб, 41 ёшли аёлини «ўлдираман» деб қўрқитган. Аёл эридан қочиб, Боткен шаҳар ИИБнинг биносига кириб, эри «пичоқ билан ўлдираман, деб қўрқитаётганини билдирган.
Милиция ходимлари воқеа жойга борганда гумондор икки қўлига пичоқ ушлаб, милиция ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, қаршилик кўрсатиб, ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўлидаги пичоқ билан ҳамла қилиб, милиция ходимларига ташланишга ҳаракат қилган.
У ўша куни ушланиб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Унга «Безорилик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, 26 октябргача қамоққа олинди.
Гумондор Боткен туман судининг қарорига рози бўлмай, вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Вилоят суди коллегиясининг 16 октябрдаги қарори билан гумондорнинг эҳтиёт чораси ўзгартиришсиз қолдирилган.
44 ёшли гумондор Боткен туманининг Уч-тема қишлоғининг турғуни, тўрт боласи бор. Ҳеч қаерда ишламай, муқаддам судланган.
Қирғизистондаги фемицид
Қирғизистонда аёллар эрининг, бирга яшаган одами, собиқ эри ва таниш эркакларнинг қўлида вафот этган воқеалар ҳар йили ўнлаб содир бўлмоқда. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.
Бу ишга эркаклар аёлларни ёмон кўрганда, гендер таъқибнинг натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмган вақтларда боришади.
Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан, аёл кишини ўз мулки сифатида кўриши сабаб пайдо бўлади. Кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлаш — эркак қандай деса аёл ўзини шундай олиб юриши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.