Тўқтўғул: Милиция соғлиққа оғир зарар етказишда гумонланган 21 ёшли фуқарони 2 ойга қамоққа олди

289
Гумонланувчи. Сурат: Тўқтўғул туман ИИБ.

Тўқтўғул туманида 24 ёшли фуқаронинг бошига қаттиқ нарса билан уриб, қочиб кетган бола қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод ИИБнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тўқтўғул тумани ИИБга 30 ёшли туман турғуни ариза билан мурожаат қилган. Айтилишича, 20-октябрь куни соат 02:00 атрофида нотаниш шахс 24 ёшли укасини уриб, қочиб кетган. Натижада укаси Тўқтўғул туман касалхонасига оғир аҳволда ётқизилган.

Мазкур воқеа юзасидан Тўқтўғул тумани ИИБ ходимлари томонидан жиноят содир этишда гумонланувчи сифатида Тўқтўғул туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро қўлга олиниб, Жиноят кодексига асосан 2 ой муддатга вақтинчалик ҳибсга олинди.

Аввалроқ, 8 август куни ижтимоий тармоқларда Жалолободнинг Спутник кичик шаҳарчасида бир гуруҳ болалар икки болани калтаклагани акс этган видео тарқалган эди. Ўндан ортиқ одам икки гуруҳга бўлиниб, икки кишини тепганини кўриш мумкин.

Кейинроқ калтаклашда гумонланувчи сифатида 5 киши ҳибсга олинган. Бироқ томонлар «бир-бирларига ҳеч қандай даъволари йўқ» дея шикоят қилишдан бош тортган.

Муаллиф: Нурайим Рустамова