Бишкек шаҳрида қирғизистонлик кикбоксчи Ален Офойо муштлашувга қатнашишда гумонланиб, милицияга етказилди. Бу ҳақда 23-октябрда шаҳар милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, шаҳар турғуни милицияга ариза билан мурожаат қилиб, 22-октябрда соат 15:30 да Юнусалиев кўчасида фикр келишмовчилиги сабаб кимдир юзига урганини билдирди. Бунинг оқибатида икки тиши синганини билдириб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.
Бу факт Бишкек шаҳрининг Октябрь туман ИИБига рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Воқеа бўлган жойга патруль ходимлари бориб, спортчи билан бирга яна 33, 38 ва 41 ёшли уч кишини милиция бўлимига етказган. Бу фуқаролар милиция ходимлари чақирганда келиб туриш мажбурияти билан қўйиб юборилди.
Милициядан воқеага алоқаси бор иккинчи томон ҳам ариза билан мурожаат қилганини билдиришди. Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланиб, натижасига қараб юридик баҳо берилади. Текширув давом этмоқда.
Ален Офойо 2002 йили Қирғизистоннинг кикбокс бўйича чемпиони бўлган.
2003 йили Тошкентда ўтган 75 килограмм вазнгача бўлган спортчилар орасида Осиёнинг кикбокс чемпиони бўлган. Кейин Европа ва Евроосиё чемпиони бўлган. У 2013 йили карьерасини тўхтатиб, 2017 йили яна спортга қайтган.