Бишкек — Ўш йўлининг 246-чақиримида қор кўчкига қарши тоннелнинг очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда 19 октябрда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, тадбирга Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров қатнашди. Жапаров бу йўл «давлатнинг шимоли билан жанубини бирлаштирган ва республиканинг асосий “қон томиридан” бири бўлади» деб таъкидлади.
«Япон ҳукуматининг ва JICA агентлигининг ёрдами билан биз ёпиқ йўл тоннелини қуролдик, бу қор кўчки вақтида машиналар ҳаракати тўхтаб қолишига йўл қўймаслик ва ҳайдовчиларни хавфсиз ўтишини таъминлашга имкон беради», — деди Жапаров.
Шунингдек, раис тоннел япон технологияси бўйича монолит бетондан қурилиб, йўлнинг кенглиги 30 метрга кенгайтирилганини қўшимча қилди.
Тоннелнинг қурилиши 2019 йилнинг май ойида бошланган, умумий лойиҳанинг смета баҳоси 39,2 млн АҚШ долларини тузади. Унинг узунлиги 460 метр бўлиб, ҳозирда объектнинг қурилиши тўлиқ битирилди.