Бишкек шаҳрига газ билан юрувчи яна 80та автобус келди

349

Бишкекка газ билан юрувчи янги 80 автобус келди. Бу ҳақда «Клооп»га 20 октябрда пойтахтнинг вице-мэри Максат Сазикулов билдирди. 

Автобуслар Европа тикланиш ва тараққиёт банки имзолаган шартнома асосида хитойнинг Golden Dracon заводидан олинди. Бу шартномага кўра, умумий 124 автобус келиши керак.

«Бугунги кунда 430 янги автобус келди, ундан 80и Европа тикланиш ва тараққиёт банки имзолаган шартнома асосида келган газ билан юрувчи автобуслар, қолгани эса президент Садир Жапаровнинг ташаббуси билан олинган 1000 автобуснинг 350. Йилнинг охиригача умумий 625 автобус келиши керак», — деди Сазикулов.

Автобуснинг узунлиги 10, 5 метр, йўловчилар сиғими 85 кишини ташкил қилади. Салонда 2 ЛЕД экран ва 6 видео кузатув камераси бор. Имконияти чекланганлар учун махсус 2 ўриндиқ ажратилган ва автобуснинг сиртида махсус пандус туширувчи босқичи бор экани айтилган.

Бунгача мэриядан автобустлар етишмаслиги сабаб камчиликлар сезилаётганини, автобуслар қатнови тўлиқлангунча маршруткаларнинг айрим қатновлари ишга туширилиши айтилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи