Вазирнинг ўринбосари Чингиз Эсенгул ўғли бошчилигидаги Маданият вазирлигининг Комиссияси «Клооп»нинг сайтини блоклаш ҳақидаги муассасанинг қарорига нисбатан берган маъмурий аризасини қаноатлантирмади. Бу қарорни Комиссия 19 октябрдаги йиғинда қабул қилди.
Қарорнинг аргументациясини «Клооп» икки иш куни давомида олади.
«Клооп» сайтини блоклаш қарори 12 сентябрда кучга кирган. «Клооп»нинг сайтини блоклашга «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган материали асос бўлган. Мақоланинг устидан Маданият вазирлигига МХДҚ шикоят қилган. Махсус хизмат материал «ҳақиқатга тўғри келмайди ва МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Жээнбеков ҳақидаги янгиликда сиёсатчини қийноққа учрагани ҳақидаги билдирувини инкор қилган ЖЎКнинг позицияси кўрсатилган. МХДҚнинг матбуот хизмати бу бўйича расмий инкорини 9 сентябрда — аниқроғи «Клооп»нинг устидан ариза тушгандан икки кун ўтиб тарқалган. Шунингдек, сиёсатчининг билдируви чиққандан кейин бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтгандан кейин чиқарган. Уни Қирғизистоннинг бир неча нашрлари ҳам тарқатган.
«Клооп» МХДҚнинг инкорини» қирғиз ва рус тилларида чиқарган.
Сайтни блоклаш билан бирга «Клооп»ни юридик шахсни ёпиш хавфи кутмоқда. 28 августда Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини тарқатиш ҳақидаги даъво аризасини бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори нашр «кўрсатилган уставдан ташқари иш олиб бораётгани» айтилган. 23 октябрда бу даъво бўйича дастлабки тингловлар давом эттирилади.
Шунингдек, ҳужжатнинг катта қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг мақолалари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.
Бироқ «Медиа полиси институти»нинг юристлари билан Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги шаҳар прокуратурасининг даъвосини «кучи йўқ» деб ҳисоблайди. Улар бир қанча халқаро ташкилотлар қаторида ҳукуматга мурожаат қилиб «“Клооп”га нисбатан таъқибни тўхтатиб» ва даъво аризасини қайтариб олишга ундаган билдирув билан чиқишган.
Қирғизистондагилар «Клооп»ни қандай ўқиса бўлади?
Бунинг бир неча осон усули бор. Бизнинг сайтни блоклай олмайдиган кўзгу версияси бор, унга осон кириб ўқиш мумкин (аслида унинг функционалига бироз чеклов бўлгани билан сўнгги материалларни тўлиқ ўқиса бўлади).
Бизнинг мақолаларни «Клооп»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ҳам тўсқинликсиз ўқиб ва кўрса бўлади.
Сайтнинг кўзгу версияси
- YouTube
- TikTok
- Телеграм-канал
Бундан ташқари, блокланадиган қайси сайт бўлмасин VPN (Virtual Private Network) технологияси орқали ўқиса бўлади. Қисқача айтганда, бу виртуал хусусий тармоқлар, улар интернетни кимгадир кўриниб қолмасдан билдирмай фойдаланишга имкон беради.
Смартфон ва планшетлар учун:
Windscribe — Top10VPN’нинг версияси бўйича 2023 йилнинг энг яхши бепул VPN-сервиси. Уни телефонга кўчириб олиб, рўйхатдан ўтиб, фойдаланса бўлади. Бепул трафикнинг сони чекланган, шу сабаб VPN орқали сериал кўрмаса яхши.
- Android;
- Iphone.
Компьютерлар учун:
Бу ерда смартфонларники каби осон десак бўлади. Сабаби ичида VPN’и бор браузерни ўрнатиб олиш етарли. Масалан, Mullvad Browser — шу номли VPN-сервиснинг маҳсулоти. Керакли сайтларни шу браузер орқали очиб олиб ўқийверасиз!
Уни Windows ва MacOS учун ўрнатиб олса бўлади. Масалан, сиз Firefox браузеридан фойдалансангиз, унга Mullvad иловасини жойлаш етарли.
Агар сизда пулли VPN-сервисларидан фойдаланишга имкон бўлса, шундай қилганингиз яхши. Сабаби улар тез ишлайди ва бепулларига нисбатан хавфсизроқ бўлади.